Йўловчи жўнаш, транзит ёки манзил мамлакати учун зарур ҳужжатларга эга бўлмаса ёхуд ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса, ташувчи уни ташишни рад этиши мумкин.
Агар йўловчининг мамлакатга кириши унинг ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ёки қонунчилик талабларига риоя қилмаганлиги сабабли тақиқланса, ташувчи:
Бунда кириш тақиқланган манзилгача бўлган ташиш учун тўланган сумма қайтарилмайди.
Ташувчи адашиб бошқа манзилга юборилган багажни унинг эгаси турган жойга етказиши, эгаси топилмаган багажни божхона кўригига тақдим этиши мумкин.
Муҳим: паспорт, виза, тиббий ва бошқа кириш ҳужжатларининг мавжудлиги ҳамда тўғри расмийлаштирилгани учун биринчи навбатда йўловчининг ўзи жавоб беради.
Ташувчи:
Об-ҳаво, техник сабаблар ёки авиация хавфсизлиги туфайли жадвал ёки ташувчи ўзгартирилса ҳам, ташувчи йўловчи ва унинг багажини ўз вақтида етказиш учун барча зарур имкониятлардан фойдаланиши шарт.
Ташувчи қонунчилик ва халқаро шартномаларда белгиланган доирада:
Рўйхатдан ўтказилган багаж ташувчига қабул қилинган пайтдан уни йўловчига ёки бошқа ваколатли шахсга топширишгача ташувчининг жавобгарлиги остида бўлади.
Қиймати эълон қилинган багаж йўқолса, зарар эълон қилинган қиймат доирасида қопланади. Агар ташувчи эълон қилинган қиймат ҳақиқий қийматдан юқори эканини исботласа, ҳақиқий қиймат ҳисобга олинади.
Муҳим: багаж йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган бўлса, аэропортдан чиқишдан олдин далолатнома расмийлаштириш ва багаж биркасини сақлаш лозим.
Ташувчининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги 2238-сон Қоидалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси билан белгиланган.