Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23679 марта ўқилди

Ногиронлиги бўлган шахс учун махсус иш жойи унинг:

  • соғлиғи ҳолати;
  • меҳнат вазифалари;
  • реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури;
  • ҳаракатланиш ва ахборотни қабул қилиш имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.

Махсус шароитлар шахснинг меҳнат қилиши учун ҳақиқатан зарур бўлган ҳолларда яратилади.

Иш берувчига тавсия этиладиган чоралар

Иш берувчига:

  • иш жойини зарур жиҳоз ва мосламалар билан таъминлаш;
  • меҳнат ва дам олиш тартибини тиббий тавсияларга мувофиқ белгилаш;
  • ходимнинг малакаси ва соғлиғига мос меҳнат вазифасини танлаш;
  • бинога тўсиқларсиз кириш имкониятини яратиш;
  • пандус, мослаштирилган ҳожатхона ва махсус автотураргоҳни назарда тутиш;
  • меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилиш

тавсия этилади.

Кўриш қобилияти бузилган шахслар учун

Кўр ва заиф кўрувчи ходимларнинг иш жойи:

  • Брайль дисплейи ва клавиатураси;
  • нутқ синтезатори ва экрандаги маълумотни овозли ўқиш дастури;
  • тактил ва контраст белгилар;
  • овоз ёзиш ва эшиттириш воситалари;
  • иш жойини мустақил топишга ёрдам берувчи йўналтирувчи белгилар

билан жиҳозланиши мумкин.

Эшитиш қобилияти бузилган шахслар учун

Эшитиш қобилияти бузилган ходимнинг иш жойини:

  • товуш кучайтирувчи қурилмалар;
  • визуал ахборот воситалари;
  • овоз кучайтиргичли телефонлар;
  • товуш ва ёруғлик сигналларини бир вақтда берувчи огоҳлантириш тизимлари

билан таъминлаш тавсия этилади.

Таянч-ҳаракат тизими бузилган шахслар учун

Кресло-аравада ҳаракатланадиган ходим учун:

  • иш жойига эркин кириш ва бурилиш учун етарли майдон;
  • баландлиги ва нишаби ўзгартириладиган иш столи;
  • мослаштириладиган иш стули;
  • қулай баландликда жойлаштирилган бошқарув тугмалари ва жиҳозлар;
  • пандус, тутқич ва кенг эшиклар

назарда тутилиши тавсия этилади.

Хавфсизлик талаблари

Жиҳоз ва меҳнат қуроллари ходимнинг соғлиғи учун хавфсиз бўлиши ҳамда фавқулодда вазиятларда унинг эвакуация қилинишини таъминлаши керак.

Ахборот ва хавфсизлик сигналлари овозли, визуал ёки тактил шаклда берилиши, ёпиқ хоналарда эса навбатчи билан боғланиш учун «ташвиш» тугмаси ўрнатилиши тавсия этилади.

Касб ва лавозимни танлаш

Ногиронлиги бўлган шахсга иш тавсия этишда:

  • унинг касбий малакаси;
  • соғлиғи ҳолати;
  • тиббий тавсиялар;
  • иш жойида яратилган шароитлар ҳисобга олинади.

Қарор билан тавсия этилган касб ва лавозимларнинг намунавий рўйхати ҳамда улар бўйича меҳнат шароитлари тасдиқланган.

Chat